​​Колумбия университетининг илк ўзбек профессори
2020 йил илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили деб эълон қилингандан бери эшитган энг қувончли хушхабарим ўзбеклар орасида биринчи бор Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига илк ўзбек - Азиза Шаназарова қабул қилинди.
Колумбия университети Ivy League (ўзбек тилига печаклар иттифоқи деган маънони беради) тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар кирган.
Tenure track позициясига профессор ва профессор ассистенти ишга олиниб, улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси университет маъмурияти томонидан бекор қилинмайди. Бундай шартноманинг асосий мақсади – олимнинг эркинлигини (аcademic freedom) таъминлашдир.
Азиза Шаназарова Female religiosity and gender history in pre-modern Central Asia (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади. 2 та йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди.
Буюк аждодлар меросидан буюк авлодлар эрасига етиб келдик, ва ниҳоят! Ёшлар мана сизга мотивация, замона қаҳрамони. Дунёнинг кучли олимлари ишлайдиган Колумбия университетида 33 ёшли оддий ўзбек олимаси Азиза Шаназарова ҳам бор, биз бундан фахрланишимиз керак!
P.S. Альмаматеримиз Тошкент давлат шарқшунослик институтининг эълонлар тахтасига Азизани қутлаб табрикнома илиш керак бўлади :).
February 13, 2020
14 comments
Насибахоним АБРИ Накши
Ма шаАллах
Насибахоним АБРИ Накши
Аллох илмингизни янада зиёда килсин илохим Амийн.Сизни эсладим куришгандик Хилолахон бн.Хилолахон иккингизга жуда хавасим келганди .Ма ша Аллах
Hilola Nazirova Fanlar akademiyasi
Nozima Vohidova Azizaxonim! Super qahramonsiz! Sizga havasdaman. Hilolaxonimday quvonchingizdan quvonadigan do'stingiz bor! Bu baxt! Olloh yomon nazardan saqlasin. Iloho omin!
Rahmat Nozima opa, xayrli ishlarni boshida siz turgan edingiz!🥰
Hilola Nazirova Fanlar akademiyasi
Насибахоним АБРИ Накши Аллох илмингизни янада зиёда килсин илохим Амийн.Сизни эсладим куришгандик Хилолахон бн.Хилолахон иккингизга жуда хавасим келганди .Ма ша Аллах
Nasiba opa samimiy tilaklar uchun rahmat!
Avatar
Positive
👏👏👏👏👏👏 Узбекистонни яна бир бор дунё таниди.
Do you want to add a new comment?