#Ўқувчилардан.

Болалар хавфсизлик қоидалари

Болангизга исми ва фамилиясини ошкор қилмасликни ўргатинг. Бунга ўзингиз ҳам риоя қилинг.

Ҳеч қачон боланинг шахсий буюмларини имзоламанг.

Гарчи ҳозир кийимлар ва кўплаб буюмларда айнан исм ва бошқа маълумотларни ёзиб қўйиш учун махсус чизиқлар ва брелоклар бўлса ҳам, бу амалиётни қўлламанг.

Акс ҳолда боланинг исмини буткул бегона одам билиб қолиши мумкин.

Энди тасаввур қилинг, бегона одам сизга исмингизни айтиб мурожаат қиляпти. Сиз, ёши катта одам бўла туриб, шошиб қоласиз-у, болакайнинг реакциясини тасаввур қилинг. У дарров бегона одамга ишонади-қўяди.

Кийимларда ўз телефонингизни ёзиб қўйсангиз бўлади. Лекин шунда ҳам у бегона кўзлардан ҳоли бўлиши керак.

Фарзандингизга лифтга бегоналар билан кирмасликни ва бунда йўқ дея олишни ўргатинг.

Афсуски, айрим ёши катталар болалар улар билан лифтга киришдан бош тортса, ҳафа бўлиб қолишади. Тушунтирингки, бунда болакай ҳеч кимни ҳафа қилаётгани йўқ, шунчаки шахсий ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилмоқда. Бундай ҳолатда “ота-онам лифтга бегона одамлар билан чиқишга рухсат бермайди” ибораси тушунарли эканлигини уқтиринг.

Агар бола шунда ҳам бегоналар билан лифтга чиқишдан бош тортишга уялса, шу пайт гўёки бир нарса эсидан чиқиб қолди-ю, ортига қайтиши кераклигидай ўзини тутишини ўргатинг.

Лифт кутаётганда унга кимлар яқинлашаётганини кўриш учун тўғри туришни ўргатинг. Болакай билсинки, кўплаб ҳолатларда болаларни оиланинг яқин танишлари, қўшнилар ва шунчаки кўчада ўтиб кетаётган одамлар хафа қилиши мумкин.

Фарзандингиз реал хаётда Интернетда танишган дўстлари билан учрашмаётганига ишонч ҳосил қилинг.

Виртуал маконда шахсий маълумотларни бериш қатъиян ман этилишини ўргатинг. Зинҳор бегоналарга телефон рақами, манзили ва фамилиясини айтмасин. Уларга ўз суратини юбориш ва қайси йўл билан қайтишини айтиш мумкин эмас.

Агар яқин атрофда машина тўхтаб, аста-секин болага қараб яқинлашса, машинанинг ҳаракатига қарама-қарши йўналишда баланд овозда ёрдамга чақириб қочиш керак. Бу болага вақтдан ютиш ва йўловчилар эътиборини жалб қилишга ёрдам беради.

Хавф остида қолганда биноларнинг деразалари ва машина ойналарини синдириш керак. Шунда одамларнинг эътиборини қаратиш мумкин.

Фарзандингизнинг телефон аппаратига кузатув дастурларини ўрнатинг.

Бундай иловалар нафақат боланинг координаталари ва телефон аппаратининг заряди неча фоиз қолганини, балки унга кимлар ва қайси рақамлардан қўнғироқ қилгани, қайси сайтларга киргани ва бошқа кўплаб нарсаларни кўрсатади.

Сигнал тугмаси ўрнатилган гаджет олиб беринг: соат, билагузук ёки бошқа кўринишда бўлиши мумкин.

Болангизга бегоналар билан узоқ гаплашмасликни ўргатинг.

Бу ерда кучук ўтиб кетмаганми ёки муайян кўчагача қандай етиб бориш мумкин, деган саволларга жавоб бериш учун 5 сония етади.

Болага ёши катталарга яқинлашмасликни ўргатинг. Ўртадаги масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги керак. Бундай масофа қандай кўринишини уйда кўрсатиб беринг.

Эшик тақиллаганда уйда ота-она йўқлигини айтмаслик керак. Шунчаки кейинги сафар келишларини сўрасин, гарчи эшик ортидаги одам махсус кийимдаги инспектор бўлса ҳам.

# Интернетдан.

=============

#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Хавфсизлик

September 06, 2019
No comments here yet...
Do you want to add a new comment?