Сафимизга дадил қадамлар билан кириб келган депутат

Фақат кучлиларгина охиригача бора олади!

Буни биз Тошкент шаҳар Кенгашига 6-Чўпонота сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган блогер ва шифокор Обиджон Латипов тимсолида кўра олдик.

Унинг ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини вазмин тутиши, мухолифат тарафидан бўлган эътирозлар, хатто қўполликларни ҳам ўта босиқлик ва маданият билан енгиб ўтганини барчага ўрнак сифатида келтирсак арзийди.

Букилмас ирода, кучли қатъият эгаси Обиджон Латипов Марказий сайлов Комиссияси, прокуратура, кенг омма олдида ҳам ўзининг ҳақ эканлигини рад этиб бўлмас далиллар билан исботлай олди.

Бу билан номзод аслида қандай бўлиши кераклиги ва қандай қилиб ғалабага эришиши зарур эканлигини атрофидагиларга кўрсата олди.

Биз бу эришилган муваффақият билан партиямиз сафига депутат сифатида дадил қадамлар билан кириб келган дўстимизни чин қалбдан қутлаймиз!

http://adolat.uz/partiya/safimizga-dadil-qadamlar-bilan-kirib-kelgan-deputat
January 08, 2020
Avatar
Aبdulباriy
Men universtiteni bitirguncha qovun tushurmay turselar menham ADOLATga qoshilaman ozim bılan birga yuzlab yosh yigitlarniham olib kelaman. Saylovlarda galaba qozonish juda oson faqat bitta sharti bor Xalq tarafida turmoq lozim.
Avatar
ISLOMBEK G'ULOMOV +998994447440
Yaxshiyam shu BITTA OBITAKA kurashibdi. Qolganlarni qayerdan kelganini va qannday saylanganini xech kim bilmaydi.
Bu postdan bilsa bo‘ladi.
Necha kundan beri faqat shu.

Nima qolganlarni tanimaysizlarmi ADOLATCHILAR
Do you want to add a new comment?