Катталар сўйлайди,

“Ўйлашимча?” ёдга олади.

Эсингизда бўлса, Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухорога амалга оширган ташрифи давомида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди ва аниқ таклифлар билан чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Учрашувида «Охших» МФЙ раиси тадбиркорлардан бири шаҳарда ижарада туриб фаолият кўрсатаётгани, маҳалланинг етти нафар фуқаросини иш билан таъминлаганини айтган ва Президентдан унинг қишлоқда фаолият кўрсатиши учун ер сўраганди.

Хуллас, Президентни “подводить” қилмайман, деган маҳалла раисининг иши нима бўлди? Унга ер берилдими, тадбиркор қишлоққа қайтиб келдими, қурилиш ишлари бошландими? Саволлар...

Маҳалла раисининг дадиллигига гап йўқ, қишлоғи учун қайғураяпти. Лекин қолганлар қайғурмаётган бўлса, унинг қайғуришидан не наф?

Шу воқеаларга ҳам бир ойдан ошди. Ёки ҳануз ер танлаш билан вақт ўтказилаяптими?

@i_think_uz

February 26, 2021
2 comments
Назаров Ғ.Х.
Энди президентга мурожат килганга ер берилмаслик килишмаса керак.
XXX X
Туфта спектакль намойишику.
Do you want to add a new comment?