​​Мазкур рўйхат ҳақиқий эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси бош вазир матбуот хизмати расмий муносабатини билдирди.

Шуни маълум қиламизки, бундай кўрсатма ва топшириқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ҳам, Ҳукумат томонидан ҳам берилмаган. Таъкидлаш керакки, Ҳукумат раҳбарининг барча кўрсатма ва топшириқлари махсус бланкда чоп этилиб, имзо ва муҳр билан тасдиқланади.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ушбу уйдирма ва ёлғон хабарни ким ва қандай мақсадларда тарқатгани юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур хабар сохта ва уйдирма бўлиб ҳеч қандай асос ҳамда мантиққа эга эмас. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай мазмундаги сохта ва ёлғон хабарларга эътибор бермасликлари ва огоҳ бўлишлари сўралади.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати

Манба: @hilol_news

Яқинларингизга ҳам улашинг.

Hilolnews каналимизга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE4xSKLotVNQrt7U6A
September 18, 2019
Avatar
ABUBAKIR SIDDIQ
O'rganib ketdik. Fosh bo'lsak, kosobni ushlaganning qo'li kuyadi...
Do you want to add a new comment?