#Ўқувчилардан

Болалар ота-оналаридан ёрдам сўрашдан қўрқиши ёки истамаслиги сабаблари. Гуруҳда ишлаш жараёнида ўсмирлар улардан асосий олтитасини айтиб ўтишди:

1. «Менга бақиришади»

Боланинг фикрича, ота-онаси уни арзимаган нарса – синган идиш, математикада “2” баҳо, йўқолган телефон учун уришса, бунақа нарса учун нақ ўлдиришади! Ўз болалигингиз ёки ўсмирлигингизни эсланг – ота-она, бобо-бувиларга доим ҳамма нарсани ҳам айтишга қўрқардик. Ҳозир эса болажонингиз исталган муаммо билан олдингизга келганда уни тушунадиган позициядамисиз? Керакли кўмакни бера оласизми? Тўғри сўзларни топа оласизми? Ўз ҳиссиётларингизни енгиб, ҳақиқатни тўғри қабул қила оласизми?

«Менинг ойим зўр — бақириш ўрнига, мен билан гаплашади!» — ўз болалари билан ишонч асосидаги муносабатларни ўрната олган ота-оналар ҳақида шундай дейишади.

2. «Уларни ҳафа қилишни истамайман», «Ойим билса, йиғлайди»

Болалар сиз-у бизга тўлиқ ишониш мумкин эмаслигини жуда яхши ҳис қилишади. Чунки қийин вазиятларда бола ёрдам олиш ўрнига ота-оналарга ҳам кўмак бериши зарур (уларни тинчлантириш, вазиятни енгишга ёрдам бериш). Шунда бола кучини тежайди: ота-оналар учун ташвишланишдан кўра, содир бўлган воқеаларни ўзлари енгишади.

3. «Ўзинг айбдорсан дейишади»

Фарзандларимиз биз ўқиган ижтимоий тармоқларда ўтиришади, биз тинглаган хабарларни эшитишади. Бировнинг хаётида кулфат юз берганда унинг яқинлари ва қариндошлари нималар дейишини билишади.

Бирон нарсангни ўғирлашдими?

Қаерга қарагансан?

Ўзинг билан бунча миқдордаги пулни олиб юриб нима қиласан?

Нега таксига ўтирмадинг?

Калтак едингми?

Нега иғво қилдинг?

Нега қочмадинг?

Қаршилик кўрсата олиш учун спортзалга қатнаш керак!

Зўрландингми?

Устингдаги кийиминг қанақа эди?

Пардозинг бормиди?

Ичволганмидинг?

Нега у билан боришга рози бўлдинг?

Болалар таъқиб ёки шилқимлик қурбони бўлиб қолганда яхши билишадики, катталардан кўмак кутиш бефойда, улар барибир айбни ўзингга ағдаришади – “мен ўзим айбдорман”. Бу принцип 3 ёшда, ҳам, 10 ёшда ҳам, 18 ёшда ҳам ишлайди.

Фарзандларимиздан ташқари “ўзинг айбдорсан” сингари шарҳларни ўша зўравонлар ҳам ўқишади. Қурбонларни айблаганда уларга гўё “разил ишларингизни амалга ошираверинг, барибир жамият қурбоннинг қандай кийимда бўлгани, ўзини қандай тутгани, аввал жинсий муносабатларда бўлган-бўлмаганини муҳокама қилади. Зўравон эса четда қолади. Ва катта эҳтимол билан жавобгарликка тортилмайди.

Интернетдан олинди

#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Хавфсизлик

September 07, 2019
No comments here yet...
Do you want to add a new comment?