Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши фойдаси бўлмаган, одам соғлиғига зарар келтириши мумкин бўлган гидроксихлорохин сотиб олишга 7,3 миллиард сўм сарфлабди.

Қаранг-да, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, АҚШ, Европа ва аксарият давлатлар бу препаратнинг коронавирусга қарши фойдаси йўқлигини исботлаб бўлганидан кейин бизнинг ҳукумат бунга яна пул сарфлаяпти ва ўқитувчиларга беряпти. Бечора ўқитувчилар ўлиб кетаверсин.

Қанчалик ифлос, очкўз, беписанд бўлиш керак бундай ишни қилишга, а? Ўқитувчилар ҳаётига тупуриб, ўз жиғилдонини ўйлашини қаранг. Шунча пулни нима қиласанлар, гўрингга ташиб кетасанларми?!

~~~

Афсуски, бу янгилик бошқа аҳмоқона қарорлар орасида билинмай ўтиб кетди. Баъзи блогерлар ёзди, лекин аввалгидек кескин руҳда эмас, кўникиб қолгандек.

Мана шуниси ёмон. Кўникиб қолиш ёмон. Қўл силташ хавфли. Чунки айнан шундай кайфият аҳмоқона қарорларни қабул қилувчиларга фойда.

Буни олимлар тасдиқлаган: аҳмоқона, мантиқсиз янгиликлар билан ахборот макони кўмиб ташланса, одамларнинг боши ачиб, апатия ҳолатига, бефарқлик ҳолатига тушади. Ва бундан фойдаланган бенефициарлар билганини қилаверади. Шунинг учун апатия тушмаслигимиз муҳим.

Za naszą i waszą wolność — За нашу и вашу свободу — Биз ва сизнинг эркинлиги учун

Мана шу шиор Польшада 1831 йилда пайдо бўлган ва ундан кейин мамлакатнинг қизғин сиёсий тарихида мунтазам қўлланиб келинади. Поляклар ҳалигача бу шиордан фойдаланишади. Мақсадига етдими, маррасига етдими, кейинги мақсадни қўйиб, курашаверади.

Биз ҳам аҳмоқона қарорларга қарши курашни тўхтатмаслигимиз керак. Орзудаги Ўзбекистонни қурмагунимизгача.

@zambarakning_oqi

October 26, 2020
41 comments
Avatar
Zuhriddin Obloqulov
Ha. Afsus. Bir birini aybini oshkor qilmaydi-da. Oʻzim tibbiyot talabasi boʻlganim uchun bilaman. Bizda tuzuk tibbiyot oʻqitilmaydi, hamma yer korrupsiya. SESdan tekshirish kelsa ham korrupsiya va h.k. Bu yerda man tushunib yetmagan qanchadan qancha muammolar bor.
Avatar
Zuhriddin Obloqulov
Oʻqishga kirganimizdan keyin korrupsiya nima ekanligini baʼzi oʻqituvchilardan oʻrganasiz. Muammoning oson yechimi. 6-10 yil mana shunday holatda oʻqiysiz.
Avatar
Begzod Parmonov
werfgerg dfthhe verygerfbehgeb edryhetbedgh sdrth
Nuriddin
Shu ketishda orzudagi Òzbekistonni orzu qilish ham orzu bòb qoladiku🤦‍♂️🤦‍♂️🤦‍♂️😁😁😁yashasin buyuk korrupsionerlar yurti, Òzbekiston kelajagi korrupsionerlar himmatiga boģliq mamlakat endi va yaqin kelajakda shunday bòlib qolaveradi. Izoh: yuqoridagilar pessimistik òylash ta'sirida yozilmagan, asl vaziyatdan kelib chiqib yozilgan😁😁😁
Расулов
Qanday ziyonlari bor nega taqiqlangan
Do you want to add a new comment?