#Ўқувчилар ҳикояларидан

Кўп йиллар аввал бир подъездда турадиган маст қўшнимиз менга тегажоғлик қилди. Ҳовлимиз кичкина бўлиб, учта кўп қаватли уйни бирлаштирарди. Ҳамма бир-бирини танир, бир-бирининг уйига бемалол кирар, болалар эса кўпчилик бўлиб кўчада ўйнашар эди. Биз билан унинг икки қизи бўлган менинг тенгдош ўртоқларим ҳам ўйнарди.

Байрамнинг иккинчи ёки учинчи куни эди, у уйга кетаётиб, мени учратиб қолди ва қизи билан ўйнаш ва тушлик қилиш баҳонасида уйларига таклиф қилди. Мен ёмон хаёлга бормасдан таклифига рози бўлдим – қўшнимиз менинг наздимда сал кам қариндошдай эди. Уйларига киргач, у мени кўрпачага ўтказиб, лабимдан ўпишга киришиб, ўпаётганида тилимни чиқаришни талаб қилиб, жинсий аъзоларимга тегинарди. Тафсилотлари эсимда йўқ, лекин мен унинг олдидан қочиб, уйларидан чиқиб кетганман. У негадир орқамдан чиқмади. Коридорда қалтираган ҳолда эшик қулфини очолмай, анча пайт довдираб турдим. Қизи ҳам ўша ерда эди, мен ундан эшик очишда ёрдам беришини илтимос қилсам ҳам қўрққанча бошини сарак қилиб тураверди. Нимадир бўлдики, мен қочиб қутула олдим.

Нега ўша воқеани ота-онамга айтиб бермаганимни ҳалигача тушунмайман. 15 йилдан кейингина онамга айтишга журъат қилдим. Отам эса ҳеч нарсадан хабарлари йўқ. Қўшним ўша уйда ҳалиям яшаб келмоқда, анча диндор бўлиб қолди. Мен эса уни учратиб қолганимда донг қотиб қоламан, яхшиямки, қизлик уйимда 10 йилдир, яшамайман.

Айтганча, ёшим 5 да эди. Ҳозир айни ёшдаги қизчам бор, мен атрофдаги барча эркаклардан гумонсирайман. Яхши психологга учрашим керак, биламан. Бу қўрқувни йўқ қилмасам, тинч яшай олмайман. Ҳозир унинг устидан ариза ёзиш бефойда. Негаки ҳеч нарсани исботлай олмайман. Афсус...

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Эркаклар #кўмак

September 03, 2019
No comments here yet...
Do you want to add a new comment?