“Ўзавтосаноат” бошқарув раиси ўринбосари Азизбек Шукуровнинг айтишича, Spark билан Nexia’дан ўтган йили 550 млрд сўм пул йўқотилган. Қиммат машиналардан 500 млрд сўм фойда кўрилган.

Демак, арзон мошиналар зарари қиммат мошиналар фойдасидан қопланган. Ўтган йили ҳокимлар, амалдорлар, янги раҳбар бўлганлар ҳам қиммат мошиналарни гуриллаб сотиб олишганди. Бюджет пулларидан. Мантиқан ўйлаб қаралса ўша зарарни қопланишида солиқ тўловчиларнинг ҳиссаси катта бўлаяпти. Юк яна қора халқ гарданига тушган.

Айрим амалдорлар ижтимоий тармоқларда сазойи бўлса ҳам мажбурий-ихтиёрий равишда қиммат мошиналарни олишга мажбур бўлган, деган тахмин бор.

Хуллас, “Ўзавтосаноат” ёнғоқнинг шақир-шуқурига ишқибозлардек ишлаяпмиз, деган иддаони илгари сургандек кўринди.))

@i_think_uz

March 04, 2021
1 comment
Avatar
Mirkomil Alimov
Ko'zimga yosh keldi oxirida😂
Do you want to add a new comment?