​​Бизда яна қор ёғяпти. Жумагача тинмай ёғиб, 10 сантиметргача тўпланармиш.

Метеорологларнинг айтишича, бу ҳарорат (-4) ноодатий бўлиб, нормал ҳароратдан анча паст. Кўп йиллик кузатувларга кўра, бу пайтда Калргарида +11 даража ҳарорат одатий ҳисобланади.

Жума куни қор тинганидан кейин чинакам совуқ тушаркан. Ҳарорат шанба -10гача тушиб кетармиш.

Аввалги постимдан кейин кўпчилик дарахтлар ҳақида сўради: нега суратда дарахт йўқ?

Ўзимам ҳайронман, негадир бизнинг тупикда дарахт жуда кам, саноқли. Бошқа кўчаларда дарахт бор, лекин улар кам ва кичик-кичик. Бу маҳалла 2010-йилларда қурилган ва уйлар битганида дарахтлар деярли экилмаган. Кейинчалик одамларнинг ўзи секин-секин экяпти. Ҳозир қурилаётган янги маҳаллаларнинг баъзиларда девелопер томонидан битта дарахт экиб бериляпти.

Эскироқ маҳаллаларга борсангиз у ерда жуда катта дарахтларни кўришингиз мумкин. Аксарият дарахтлар нинабаргли.

Умуман олганда, Калгари худудида етти миллионта дарахт бор ва уларнинг бари харитага туширилган.

@zambarakning_oqi

October 21, 2020
23 comments
Avatar
Kavsar 🇺🇿
O'zbekistonda rostmana qor ko'rmaganimizga ham ancha bo'ldi !
Avatar
K.R.A
Жинни экан булар. Нима киласан дарахтларни картага тушириб? Ундан кураси кесиб-кесиб соккани кил соккани. Бизда роса "асрашади" ку дарахтларни.
Avatar
FAYZOLLOX UBAYDULLAYIV
Bizdayam qor yogarmikin soginib kettikku
Avatar
Dark Horse
Shu Kanadani bitta yomon tomoni bor,iyam bolsa sovuq hukmronligi,lkn man qishni yaxshi koraman. Uyoda qish jonga tegib ketishi mumkinde shundan qorqaman sal😀
Искандарова Зумрад
Dark Horse Shu Kanadani bitta yomon tomoni bor,iyam bolsa sovuq hukmronligi,lkn man qishni yaxshi koraman. Uyoda qish jonga tegib ketishi mumkinde shundan qorqaman sal😀
Gaz svet bo'lsa, ko'chalar asfal't bo'lsa, yana nima kerak😁😍😍😍
Do you want to add a new comment?