​​В бой идут одни старики: МТРК раиси «Орият доно» бошловчиларига эътироз билдирди

Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаевнинг куни кеча «Орият Доно» радиоси эфирида Ўзбекистон24 телеканалини танқид қилган СпортТВ ходимларини қоралагани ҳақидаги пост ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Алишер Хўжаев «СпортТВ» ходимлари Жамолиддин Бобожонов ва Бобур Акмаловларни корпоратив этикани бузганликда айблаган:

“Улар корпоратив этика тушунчасидан йироқ эканликларини, спортчилар орасида жуда қадрланадиган жамоавий бирлик қадриятини умуман тушунмасликларини кўрсатиб қўйишди”.

Шунингдек, МТРК раҳбари Ўзбекистон24 телеканали фаолияти бўйича танқидий фикр билдирган журналистларни СпортТВда эгаллаб турган лавозимга лойиқлигини гумон остига олиб, уларнинг ишдан бўшатилиши зарурлигига ишора қилган.

“Хўш, бизнинг корпорациямиз (яъни компаниямиз) корпоратив этикани тан олмайдиган, ҳамкасбларининг юзига оёқ қўядиган, сиёсий ва маданий онги ҳамда профессионализми ҳаминқадар бўлган бу икки ходимнинг хизматига муҳтожми?” - дея ўз сўзларини якунлаган.

Ўзбек телевидениесида савиянинг йўқолишига, цензуранинг кучайишига, маддоҳлик иллатларининг кучайишига, ва энг муҳими, телевидениени мутлоқ таназзулга олиб келишига бош сабабчи бўлган МТРК раиси ҳали-ҳануз ўз лавозимини тарк этмаганидан ҳайратдаман. Бундай кадрлар аллақачон ўз жойини ёшроқ, сўз ва фикр эркинлигини, инновация ва креативликни тушунадиган одамга бўшатиши керак эди.

Маълумот учун, Алишер Хўжаев 2005 йилдан буён МТРК раиси лавозимида ишлаб келмоқда. 2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев телевидениедаги «ура-урачилик»ни қаттиқ танқид остига олганидан сўнг, А.Хўжаев эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган эди. Бироқ орадан ярим йил ўтар-ўтмас у яна ўз лавозимига қайтган. Бугунгача Алишер Хўжаев телевидениеда «ура-урачилик»нинг энг юқори намунасини кўрсатиб келаётган эди, энди эса сўз ва фикр эркинлигига даҳл қилиш йўлига ўтмоқда.

«Ўзбекистон 24» телеканали «маддоҳлик ботқоғига» ботганини ҳамма билади. Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Илтимос, отахонлар, ўрнингизни ёшроқ ва адекватроқ кадрларга бўшатиб беринглар!

«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w

May 22, 2020
205 comments
Avatar
🇪🇸ίςɕσ αʆαɾɕση...😎
. Uzbekiston 24 каналини куравериб шундай булиб к,олган . Хозир у 2 та дуньеда яшамок,да , хаёлан у купрок, Uzbekiston 24 дуньесида утказмок да , бизнинг дуньега эса баьзида к,айтади. Психикаси ,рухий холати бузилган. Кечаси олдига президентдан бошлаб ,куевлари кейин эса хокимлар , сенатдагилар бутун республика рахбарияти келиб кетар экан то тонг отгунча.Шундай дейишиябти танишлари. Товба . Узи бу Uzbekiston 24 канали бу туришда хаммани жинни к,илса керак ? Республика буйича куп одамларда рухий бузилиш холати кузатилган шунга ухшаш . Шунинг учун мен Uzbekiston 24 каналини куришга к,уркиб к,олдим .
😂😂😂😂man wu kanali ocilgandan beri 1minutam kormabma bir tinga qimat kanalgi ocilgandan malumdi
Janob hechkim
. Uzbekiston 24 каналини куравериб шундай булиб к,олган . Хозир у 2 та дуньеда яшамок,да , хаёлан у купрок, Uzbekiston 24 дуньесида утказмок да , бизнинг дуньега эса баьзида к,айтади. Психикаси ,рухий холати бузилган. Кечаси олдига президентдан бошлаб ,куевлари кейин эса хокимлар , сенатдагилар бутун республика рахбарияти келиб кетар экан то тонг отгунча.Шундай дейишиябти танишлари. Товба . Узи бу Uzbekiston 24 канали бу туришда хаммани жинни к,илса керак ? Республика буйича куп одамларда рухий бузилиш холати кузатилган шунга ухшаш . Шунинг учун мен Uzbekiston 24 каналини куришга к,уркиб к,олдим .
Қойил лекин биттаси шунча обориб келса. 😂😂😂😂😂😂😂
Avatar
Одесса Анжан.
Битта ахмок шунча одамни асосий мавзудан чалгитиб ташлабди, койил.
Хамма аши дарвеш билан овора.
У тентак эмас анчагина туллак шекилли.
Aȥαɱαƚ Oϝϝιƈιαʅ
Haqiqat va So'z erkinligi "Last seen some, a century ago
Avatar
Ded Malik
May 25, edited
Bu davlat odam bo'lmaydi. Shimoliy kareyadan haqqatanam farqimiz yoq.
Do you want to add a new comment?