Учта йўналишга кириш тартиби ҳақида
#abituriyent

Абитуриентлар ҳужжат топшираётган пайтда 3та йўналишни устувор кетма-кетликда белгилаган. Яъни қайсидир ОТМдаги йўналишни биринчи, қайсидирини иккинчи ва яна бошқасини учинчи йўналиш сифатида олдиндан белгилашган.

Бундай вазиятда абитуриент устувор йўналишга кира олмаган тақдирдагина кейинги йўналишда омадини синаб кўриши мумкин. Агар хоҳ контракт, хоҳ грант бўлсин, устувор йўналишга тўплаган бали етса, унда кейинги йўналишлар учун баллари ҳисобга олинмайди ва танловда иштирок эта олмайди.

❗️Бундан ташқари муҳим жойи, агар абитуриентнинг бали биринчи йўналишга етмасаю, лекин иккинчи йўналишга давлат грантига кириш учун етса, у 2-йўналишда бюджетда ўқийди. Ёки 1 ва 2-йўналишдан йиқилиб, 3-йўналишга бюджетга кирса, демак у грантда ўқийди. Кўпчилик орасида шу бўйича нотўғри миш-мишлар юрибди. Бюджетга фақат 1-йўналишга кириш мумкин экан, 2 ва 3-йўналишда грантга бали етса ҳам барибир контрактда ўқир экан, деган гапларнинг барчаси нотўғри.

Ортиқча саволлар бўлмаслиги учун, учта йўналишда кириш тартибини мисол тариқасида тушунтираман.

Айтайлик, фарғоналик абитуриент тарих йўналиши бўйича қуйидаги кетма-кетликда ОТМларни танлади дейлик:

1-йўналиш: ЎзМУ
2-йўналиш: Шарқшунослик институти
3-йўналиш: ФарДУ

Абитуриент тест синовларидан умумий 150 балл тўплади, дейлик. Бу балл ЎзМУга контракт, ТДШИ ва ФарДУга эса бюджетга етарли бўлса, унда абитуриент қайси бирини танлаши мумкин? 1-йўналишдаги ЎзМУда контрактни ўқишни хоҳламай, Шарқшуносликнинг бюджетини танласа бўладими?

Йўқ, бўлмайди! Бундай вазиятда абитуриентда танлов имконияти йўқ, у устувор йўналиш сифатида 1-ўринда ЎзМУни белгилагани учун, шу ернинг контрактига кирган ҳисобланади, қолган 2 та йўналиш инобатга олинмайди. Қачонки у ЎзМУга етарли балл тўплай олмаса, яъни у ердан йиқилсагина, кейин Шарқшуносликка бали ҳисобланади. Агар абитуриент бали ЎзМУ ва Шарқшуносликка ҳам етарли бўлмаган тақдирдагина, кейин ФарДУ инобатга олинади.

Яъни устувор ОТМга кира олмасагина, балл кейингисига ўтади. Агар устувор ОТМга етарли балл тўпладими, тамом, у хоҳ бюджет, хоҳ контрактга кирган бўлсин, кейинги ОТМларга инобатга олинмайди, шу ерда тўхтайди.

Бундан ташқари 1-йўналишни танлаганлар билан 2 ёки 3-йўналишни танлаганларнинг мақоми орасида ҳеч қанақа фарқ йўқ. Барчаси тенг кучга эга. Масалан, ФарДУнинг тарих факультетини 1-йўналиш деб танлаган абитуриент билан 3-йўналиш сифатида танлаган абитуриент тенг кучга эга. Агар 3-йўналиш сифатида танлаган абитуриент баландроқ балл олса, рўйхатда 1-йўналиш сифатида танлагандан тепада туради.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
August 02, 2019
Show {{ comments_count - comments.length > 50 ? 50 : comments_count - comments.length }} comments out of {{ comments_count }}
Show all comments
...
{{comment.user.first_name + (comment.user.last_name ? ' ' + comment.user.last_name : '')}} replied to {{comment.reply_to_comment.user.first_name }} {{comment.reply_to_comment.user.last_name }}
{{comment.date}}, edited
Comment deleted. Undo
No comments here yet...
Do you want to add a new comment?
Go up