⚡️ Сардобадаги тикланиш жараёнлари: икки мингинчи довон забт этилди

Сардоба сув омбори талофати сабабли йўқолган ҳужжатларнинг ҳеч қандай тўловларсиз қисқа фурсатларда тиклаб берилаётгани аҳоли орасида Давлат хизматлари агентлигига бўлган ишончни янада орттирди. Айниқса, мана шундай синовли кунларда бу хизматларга эҳтиёжнинг ошганлиги инсонларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини яққол кўрсатиб берди. Вилоятнинг барча туманларида Сардоба сув тошқини туфайли турли ҳудудларга эвокуация қилинган аҳолига туғилганлик ҳамда никоҳ гувоҳномалари каби йўқолган ҳужжатлар бепул тиклаб берилиб, уларни топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Бугунга қадар вилоят бўйича ҳужжатлари йўқолган фуқароларга жами 2015 та ҳужжатлар, жумладан 1509 та туғилганлик, 463 никоҳ, 3 та ажрим, 40 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланиб, ўз эгаларига етказиб берилди.

Каналга уланиш:⬇️

https://t.me/joinchat/AAAAAExs290Zm0s_gHhVeA

June 02, 2020
No comments here yet...
Do you want to add a new comment?