ТОКИО-ТОШКЕНТ-ТОКИО РЕЙСИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР:

Ҳурматли юртдошлар. Ҳозиргача менга кўплаб ҳақоратли гаплар, айбловлар келиб тушди. Тўғриси ҳаммага жавоб беришга ҳаракат қилганим учун ухламадим бугун. Ҳозир барча масалага аниқлик киритмоқчиман. Сал узун матн бўлди.

1. Чипталар жуда қимматлиги бўйича менга бирнеча одамдан шикоят тушди. Токиодан чипта қимматлиги учун кўплаб одамлар келолмаяпти.

2. Мен чипталар деярли $2000 дан сотилиши ҳақида ва нега бу бир хусусий компания томонидан амалга оширилиши ҳақида очиқ савол бердим.

3. Шундан кейин Чингиз Халматов айтишича Минтранс топшириғи билан 6-7 августдаги рейс ижтимоий тармоқлардаги гаплар туфайли бекор қилинибди.

Энди сизга савол: Бу рейс учун компания пулини олган бўлса, шартномасини тузган бўлса, ҳаммаси ҳаққоний ва соф бўлса битта гап учун рейсни бекор қиладими? Бу 175 000 долларли шартномани кўриниши сизга ғалати туйилмадими? Мен оддий битта реклама учун тузадиган шартномам 4 та А4 вароқда ёзилади. Булар биттагина вароқда 8 қатор гап ёзилган шартномани имзолаб, бир блогерни гапи учун рейсни бекор қилишди. Бу қанчалик мантиққа тўғри келади? Агар 100% шаффоф бизнес чартер рейс бўлса нега бекор қилади?

4. Бу рейс бекор қилинганидан кейин шу рейсга $2000 дан чипта олганлардан менга ҳақоратли хабарлар ёғилди. Ҳаммасида мени айблашмоқда. Уларни тушунаман. Бу одамлардан хафа эмасман. Узр ҳам сўрадим барчаларидан ва рейсни оддий шаклда ташкил қилишга астоидил ҳаракат қиляпман. Арзон нархларда. Шунда пули қолмаганлар ҳам келолади.

5. Япониядаги консул Равшан ака билан гаплашдим. Бу масалада улар билан нега маслахатлашмаганимни айтишди. Хуллас мендан хафаликларини тушундим, чунки мен сабаб уларга кўплаб гап келган. Япониядан келмоқчи бўлганлар рўйхатини сўрасам, 50 кишича бор дедилар. Агар 200-300 киши бўлса биз Транспорт Вазирлигига ўзимиз сўров жўнатамиз дедилар. Айтишларича, келайдиган одамлар камлиги учун BSI хусусий чартер ташкиллаштирибди. Ва одамлар шунга ҳам рози бўлиб сотиб олишган.

6. UYAJ томонидан Япониядан ва Японияга келмоқчи бўлганлар рўйхатини тузишга киришилди.

7. Транспорт вазирлигидан келган хабарга кўра 6-7 август кунларидаги рейслар оддий рейс сифатида амалга оширилади. Мен шуларнинг расмий маълумотини кун бўйи куттим. Барча рақамларига қўнғироқ қилдим, жавоб беришмаяпти. Расмий эълон қилинглар илтимос!!!!

8. Рейс қўйилган тақдирда ҳам кўпчилик вилоятдаги ҳамюртлар бу рейсга қандай қилиб етиб боришини билмаяпти. Йўллар ёпиқ бўлса…

9. Японияга кетадиганлардан энди махсус рухсатномалар керак. Бу рухсатномани олиш учун Элчихонага бориш керак. Вилоятдагилар қандай етиб боради? Жавоби қачон чиқади? Рейс аниқ бўлмаса ҳам тўлдирса бўладими? Шу саволларга, элчихонадагилар негадир жавоб беролмаяпти экан. Шуни онлайн тарзда амалга оширса бўладику? 6 август рейс бўлса, одамлар сарсон бўлгани қолади. Улгуришмайди ҳужжат олишга.

10. Чет элдан келадиганлар ҳам кетадиганлар ҳам анчагина. Агар Ҳаво Йӯллари ва Транспорт Вазирлиги ўз фуқаролари тақдирига бефарқ бўлмаса барчасини ташкиллаштиришда мен имконим борича ёрдам бераман. Рўйхат тузишда ҳам, бошқасида ҳам. Фақат чипталарни $2000 дан сотишмасин. Шундай оғир вазиятда халқ яна қийналмасин.

11. Барча рейслар тахминий рўйхати олдиндан эълон қилинса, рўйхатларни шаффоф равишда амалга ошишига имконим борича кўмаклашаман истасангиз, нечта одам керак бўлса тўплаб берамиз.

Фақат ҳаммасини шаффоф ташкиллаштирингар илтимос. 200 долларли рейслар 1000 дан сотиляпти қўлда. Таниш-билиш бўлиб кетяпти. Соҳадаги ҳамма, халқ ҳам биляпти буни. Наҳотки шунга йўл қўйиб берсангизлар. Прокуратура агар шуғулланса биттада аниқласа бўлади бу чипталарни ким қанчадан сотишини.

12. Қилаётган ҳаракатларимдан кўпчилик ранжиган. Биламан. Узр сўрасам, узрингни кетингга тиқ дейсизлар. Лекин илтимос, келишга $2000 пули бўлмаганларни ҳам ўйлайлик. Сиз $2000 га чипта харид қилсангиз, кейинчалик булар чипталарни $1000 дан ҳам сотмайди. Шундай қиммат сотаверади. Мен бу мавзуни сизларга ёмон бўлиши ниятида кўтармадим. Миллий авиакомпания бундай вазиятда ёрдам бериши керак. У хусусий компания эмас…

@trolluz

August 04, 2020
211 comments
Avatar
Nodirbek Kurbanov
Аллох сизга яхши амалларингизда кувват берсин!
👑Feruza👑 👑Nurillayevna👑
Allohdan sizga sabr tilayman.Sizdek insonlar kòpaysin.Alloh asrasin sizni
Avatar
Тохирбек
Ака шунақа савобли ишлардан хеч хам чарчаманг!! Ишларизга ривож! Хафа бўлганлар хам кейин тўғри тушунишади диб ўйлайман, ахир бу уларга хам фойдали бўлади.
Бобоев Анваржон Нуриддинович
Умиджон Аллоҳ мададкор бўлсин, Сиздек инсонлар кўпроқ бўлсин!
Avatar
,,,
Молодец Умид
Do you want to add a new comment?