👉Жорий йилнинг 12 июнь куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Норин тумани ёшлари билан учрашуви чоғида Наманган давлат университети талабалари кўзи ожиз ўқувчилар учун “Инновацион хаританинг рельефи” янги авлодини тузиш лойиҳасини амалга ошириш учун университетга “3D принтер” олишда амалий ёрдам сўраган эди.
✅Бугун, 2 июль куни, Наманган давлат университетида Наманган вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Илхомжон Сатторов, университет ректори Собитхон Турғунов иштирокида инновацион ривожланиш вазирлигининг махсус совғаси университет талабаларига тантанали топширилди.
✔️Маросимда сўзга чиққан Илхомжон Сатторов талабаларнинг кейинги илмий ишлари, илм-фанда янада юқори чўққиларни забт этишда мувафаққиятлар тилади.
✅ Наманган давлат университети ректори С.Турғунов Инновацион ривожланиш вазирилигининг юртимиз илм – фани, ёшларига бўлган эътиборини юксак баҳолаб, университет номидан ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини топширди.