📣📣📣Осиё-Тинч океани технологиялари трансфери маркази томонидан ташкил этиладиган минтақавий семинарда иштирок этинг!

✅Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда БМТнинг Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Осиё-Тинч океани технологиялари трансфери маркази билан ҳамкорликда “Covid-19 пандемияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда инновациялар ва технологияларнинг янгича парадигмалари” мавзусида минтақавий семинар ўтказилади.

🔰Семинар доирасида:

💠Covid-19 пандемиясига жавобан инновациялар, технологиялар, тажриба ва энг илғор амалиёт

💠Covid-19 пандемияси сабабли рақамли иқтисодиётга ўтиш

💠Дунё бўйлаб Covid-19 пандемиясидан сўнг қайта тиклаш, барқарорлаштиришда фан, техника ва инновацияларнинг ҳиссаси

💠Covid-19 пандемия даврида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишдаги кейинги ҳаракатлар мавзуларида семинар ташкил этилади.

📅Сана: 3 ноябрь 2020 йил

Батафсил:👉 https://innoweek.uz/escap

🔖Семинарда иштирок этиш учун почта манзилига маълумотларингиз (исм шариф, иш жойи, почта манзили,телефон рақам)ни юборинг: [email protected]

__________________

Бизнинг расмий саҳифаларимиз|Мы в социальных сетях👇

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

October 26, 2020
No comments here yet...
Do you want to add a new comment?