Орол денгизи минтақасининг долзарб муаммоларига бағишланган семинарларда иштирок этинг !!!

📣📣📣Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация Маркази томонидан, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик Халқаро маркази»нинг (ICBA, БАА) Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ буйича Тошкент шаҳридаги минтақавий ваколатхонаси кўмаги билан шу йилнинг 30 октябр куни соат 10-00 да «Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси, экинларни етиштиришнинг замонавий технологияларини қўллаш ва Қорақалпоғистон Республикасида иқлим ўзгаришларига мослашиш» мавсусида ва 31 октябр куни соат 10-00 да «Озиқ-овқат хавфсизлиги, маргинал муҳитда ёшлар ва инновациялар» мавзуларида семинарлар ташкил қилинмоқда:

🔰Семинарда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

✅ илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси;

✅экинларни этиштиришнинг замонавий технологияларини қўллаш;

✅Қорақалпоғистон Республикасида иқлим ўзгаришига мослашиш;

✅Оролбуйи минтақасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;

✅Ёшларнинг инновацион фаолияти

Ушбу семинарларда манфаатдор томонларни иштирок этишга таклиф этамиз.

🏢Тадбир ўтказиладиган жой: Нукус, Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси биноси

Семинарда Zoom платформаси орқали онлайн иштирок этиш учун ҳавола: https://us02web.zoom.us/j/8374880706?pwd=SUxYemY0YXdtb1hRS2QzakpyOW1QQT09

__________________

Бизнинг расмий саҳифаларимиз|Мы в социальных сетях👇

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

October 28, 2020
No comments here yet...
Do you want to add a new comment?