Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсов иштирокида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотларига бағишланган брифинг

- Аҳоли хонадонлари ва бўш қолган объектларни қўриқлаш учун 117 та йўналишдан иборат 52 та пиёда 33 та патрул хизмати ташкил этилган. 31 та пост йўлга қўйилган.

- Талофат натижасида 3663 фуқаронинг паспорти йўқотилиб, 1746 нафар фуқаро паспорти топилиб эгаларига қайтарилди.

- Хатлов давомида 275 нафар фуқаронинг автотранспорт бошқарув ҳужжатлари йўқолгани аниқланди. 12 нафар фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномаси топилиб эгаларига қайтарилди. 263 нафар фуқарога ҳужжатларни тиклаш ишлари кўрилмоқда.

- 2505 нафар фуқаролар билан якка тартибда профилактик суҳбат этилган. 1 июнь ҳолатига 116 нафар фуқарога ҳуқуқбузарлик қилгани учун маъмурий жазо белгиланган.

Каналга уланиш:⬇️

https://t.me/joinchat/AAAAAExs290Zm0s_gHhVeA

June 02, 2020
No comments here yet...
Do you want to add a new comment?