Муштарий ҳикояси.

Муаллиф Юлия Бербер

2009 йил баҳори. Эрталабги соат 10. Юнус-Ободда йўловчи машинани тўхтатдим. Шота Руставели кўчасига зудлик билан етиб боришим керак. Оқ нексия тўхтади. Ҳайдовчи билан нархини келишдик. Шошилаётганимни ҳам айтдим. Йўлга тушдик.

Йул –йулакай ҳайдовчи телефон қўнғироқларига жавоб берди. 5 дақиқадан сўнг режалари ўзгаргани ва у умуман бошқа томонга юриши кераклигини айтди. Айни пайтда машина Халқлар дўстлигида эди. Машинани тўхтатиб тушиб қолишим кераклигини илтимос қилди. Мен рози бўлиб, унга мўлжалдаги пулдан камроқ бердим - манзилга етиб бормадим-да!. Ҳайдовчининг менга бўлган муносабати кескин ўзгарди. Автомашинадан югуриб тушиб, мени қўли билан қаттиқ ушлаб, силтади ва менга бақира кетди...

Шаҳар маркази. Атрофимизда одамлар, машиналар ўтиб кетяпти ,бекат тўла одам. Ҳамма бизни қизиқиш билан кузатяпти. Унга мени ўз холимга қўйишини талаб қилдим. У эса юзимга шапалоқ тортиб машинага ўтириб кетиб қолди….. Ерда ўтириб ўзимга келишга ҳаракат қилдим. Ёнгинамдан машиналар, одамлар ўтиб боришарди. Қарама –қарши бекатдаги одамларнинг қизиқиши сўнди. Ҳаёт ўз йўлида давом этарди...

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Эркаклар #кўмак

September 05, 2019
No comments here yet...
Do you want to add a new comment?