Исаак Ньютон оммавий эпидемия сабабли берилган таътилда энг буюк назарияларини яратган

SalomovUz Телеграм каналида таътилга кетган талабалар ва ўқувчилар учун жуда фойдали бўлган пост эълон қилинган экан, шуни Сизлар билан баҳам кўргим келди:

“1665-1666 йилларда Лондонда ўлат тарқайди. Одамлар орасида оммавий касалланиш бошланади. Бу даврлар тарихга “Лондондаги Буюк ўлат” номи билан кирган. Буюк ўлат даврида Лондоннинг чорак қисми (25%) ўлатдан қирилиб кетган.

Ўлат тарқаган йили машҳур олим Исаак Ньютон Кембрижнинг Тринитий коллежида 22 ёшли оддий талаба эди. Ўша пайтда ҳам ҳукумат эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун одамларни оммавий йиғилишини чеклаган. Кембриж университети ҳам талабаларни уйига жўнатган ва талабалар уйида мустақил ўқишни давом эттирган.

Ньютон оиласининг Вулсторп мулкида жойлашган уйига қайтади ва 1 йилдан ортиқроқ давр мобайнида ўқитувчиларнинг ёрдамисиз ушбу уйда мустақил таҳсил олишни давом эттиради. Ньютон уйида ўқиган айнан шу йил кейинчалик унинг “мўжизалар йили (annus mirabikis)” деган ном олган. Чунки Ньютон айнан шу даврда, уйида мустақил ўрганиш давомида энг машҳур назарияларини яратган.

Биринчидан, у Кембрижда ўрганишни бошлаган математик масалалар устида ишлашни давом эттиради. Ушбу масалалар юзасидан ёзган илмий ишлари кейинчалик математик анализ фанининг шаклланишида асослардан бири бўлиб хизмат қилади.

Иккинчидан, қуёшли кунларнинг бирида дераза ва бошқа нур тушадиган барча ерларни беркитиб, хонасини қоп-қоронғи қилиб олади. Сўнг деразани беркитиб турган пардадан кичик тешик очиб, шу тешикдан тушаётган нур йўлини шиша призма билан тўсади. Призманинг биринчи томонидан ўтган нур унинг иккинчи томонидан турли хил ранглар кўринишида (камалак каби) тарқалади. Aйнан шу тажриба Ньютоннинг оптика соҳасидаги назарияларининг яратилишига туртки бўлади.

Учинчидан, Бутун олам тортишиш қонуни ҳақидаги фикрлари ҳам айнан шу йиллари вужудга келади. Ньютон олма дарахти остида ўтирган пайти бошига олма тушгани ва шундан Бутун олам тортишиш қонунига асос солгани ҳақидаги ҳикояни эшитган бўлсангиз керак? (Бироқ олма Ньютоннинг бошига тушмаган, бу, шунчаки, тўқима саҳна). Ньютон боғда айланиб юрганида олмаларнинг дарахтдан қулаб тушишини кузатади. Ва унинг хаёлига “олманинг ерга қулашига сабаб бўлувчи тортишиш кучининг амал қилиш масофаси Ердан маълум узоқлик билангина чекланмасдан, анча узоқ масофаларда ҳам амал қилса-чи? Масалан, Ойгача бўлган масофада”, – деган фикр келиб қолади. Шу фикр кейинчалик Бутун олам тортишиш қонунининг кашф этилишига сабаб бўлади.

Буюк ўлат даври тугагач, 1667 йили Ньютон уйда ўрганганлари асосида ишлаб чиқилган назариялари ва шу назариялар ҳақида ёзилган илмий ишлари билан университетга қайтади. 6 ой ичида Ньютон университетнинг аъзосига (fellow) айланади, 2 йилдан кейин эса профессор даражасига эришади.

Бугун Ўзбекистонда ҳам 16 мартдан таълим муассасалари ёпилиши эълон қилинди. Ўқиш йўқ, энди маза қилиб ухлайман ёки кўролмай юрган сериалларимни кўриб ташлайман демай, мустақил ўрганиш ва тажриба ўтказишга ҳам бироз бўлса-да вақт сарфланг. Aжаб эмас, уйдаги мустақил ўрганишлардан кейин сиз ҳам Ньютонга ўхшаб келажакда машҳур бўлиб кетувчи назарияларни яратиб қолсангиз”.

Пост тугади.

👉 @xushnudbek 👈

March 16, 2020
190 comments
Avatar
Dildora Suleymanova
👍👍👍
Меня зовут Мама)))
Вабо келибди демак гунохларимиз купайибди...тавба килайлик ва шифо тилайлик❣🤲
*****
Хамма мактабга ишгами?
Orifjon Enazarov
Mar 18, edited
Assalomu alaykum Xushnudbek aka .Aka Sizni doim kuzatib boraman. Aka men ham koranavirus haqida odamlarga to'g'ri ma'lumot yetkazish uchun telegram kanal ochgan edim .Aka bir kirib ko'ring, fikringizni eshitmoqchi edim. Aka Sizning kanalingizdan ma'lumotlar oldim va manbani ko'rsatib boryabman.Maqsadim odamlarga to'g'ri ma'lumot yetkazish ,vahimaga tushmaslikka chaqirish va kasallik haqida batafsil ma'lumotlar berib borish edi. Aka bir kirib ko'rmaysizmi ? nomi @karonaviruscovidinfo. Aka yaxshi va yomon bo'lsa ham javobizi kutaman. Rahmat.
Шермухаммад Турсунов
Яхши янгилик! Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма белгиланди

Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдириш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Бошқача айтганда дастлабки 15 кун ичида жарима миқдорини 30%лик чегирма билан тўлаш мумкин.

✅ Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

• маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

• жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

• худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни бугундан эътиборан кучга кирди.


👉 @xush
Do you want to add a new comment?